20-сентябрдан Қозоғистонга мунтазам авиақатновлар тикланади
Қирғизистон ва Қозоғистон авиация маъмурлари ўртасидаги келишувларга кўра, икки мамлакат ўртасида мунтазам парвозлар 2020-йилнинг 20-сентябрида тикланади. Бу ҳақда тожливирусга қарши кураш бўйича республика штаби хабар берди. Олмаота-Бишкек-Олмаота рейси ҳафтада икки марта шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Парвоз «Эйр Астана» авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.
Biriktirish uchun ushbu URL manzilni saytingizga nuxsalab qo'ying
Biriktirish uchun ushbu kodni saytingizga nusxalab qo'ying.